Эрон миллий жамоаси ҳужумчиси Меҳди Торабининг АҚШ визаси жаҳон чемпионатидаги илк учрашувдан сўнг амал қилиш муддатини якунлади.
Маълум бўлишича, Эрон футбол федерацияси футболчи учун янги визани тезкор тартибда расмийлаштириш устида иш олиб бормоқда.
Гап шундаки, Эрон миллий жамоаси ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг кейинги учрашувларини яна АҚШ ҳудудида ўтказиши керак.
Эронликлар мундиалдаги илк ўйинида Янги Зеландия билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Эндиликда жамоа Белгия ва Мисрга қарши баҳсларда майдонга тушади.
Хусусан, Эрон — Белгия учрашуви 21 июн куни Лос-Анжелесда бўлиб ўтади.
Агар виза масаласи ўз вақтида ҳал этилмаса, Тораби жамоасининг кейинги ўйинларини ўтказиб юбориши мумкин.
ЖЧ-2026 АҚШ, Канада ва Мекcикада бўлиб ўтмоқда ва турнир 19 июл куни финал учрашуви билан якунланади.