2026 йилги жаҳон чемпионатида H гуруҳи 1-тур баҳслари якунига етди.
Гуруҳдаги иккинчи учрашувда Саудия Арабистони миллий жамоаси Уругвайга қарши майдонга тушиб, 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Осиёликлар сафида голга Ал Амри муаллифлик қилган бўлса, жанубий америкаликларнинг ягона голи Араухо номига қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу гуруҳдаги илк беллашувда Испания Кабо-Верде билан 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекканди.
ЖЧ-2026. H гуруҳи. 1-тур
16 июн. Майами. «Hard Rock Stadium»
Саудия Арабистони — Уругвай 1:1
Голлар: Ал Амри 41— Араухо 80.
Саудия Арабистони — Ал Овайс, Ат Абдулҳамид, Ат Тамбакти, Ал Амри, Ал Ҳарби, Аш Шамат, Канно, Ал Ҳайбари, Ад Досари, Ал Жувайр, Ал Бурайкан.
Уругвай — Муслера, Варела, Касерес, Оливера, Виня, Валверде, Угарте, Бентанкур, Араужо, Винас, Нунес.