Жоау Педру Коштиня янги мавсумдан «Брайтон»да тўп тепади.
Англия клуби «Олимпиакос»дан 26 ёшли ҳимоячини сотиб олганини эълон қилди. Португалиялик футболчи билан 5 йиллик шартнома имзоланди.
ВВС хабар беришича, Коштинянинг трансфеи инглизларга 11 миллион еврога тушди.
Яримҳимоячи Грецияда икки йил ҳаракат қилди, якунланган мавсумда 24 ўйинда майдонга тушди. У «Олимпиакос»гача «Риу Аве»да ўйнаган.
«Брайтон» Коштиняни ўз сафига қўшиб олди
Футбол
15 июн, 18:05
АПЛ клуби «Олимпиакос» ҳимоячисини сотиб олди.
Foto: Brighton Howe Albio