«Mанчестер Юнайтед» клуби бош мураббий Рубен Аморим ва унинг штаби кетганидан сўнг тўланадиган товон пулини қисқартириши мумкин.
Utdreport'нинг The Telegraph журналисти Жеймс Дакер маълумотларига таяниб хабар беришича, португалиялик мутахассис «Милан» бош мураббийи этиб тайинланишга яқин турибди. Шу сабабли манкунианликлар тўлаши лозим бўлган товон миқдори сезиларли даражада камайиши мумкин.
Феврал ойида «Манчестер Юнайтед»нинг молиявий ҳисоботида Аморим ва унинг ходимлари билан боғлиқ компенсация тўловлари учун 15,9 миллион фунт стерлинггача маблағ талаб қилиниши мумкинлиги маълум қилинганди.
Энди эса ёшли мутахассиснинг тез орада янги иш жойига эга бўлиши эҳтимоли юқори бўлгани учун юқоридаги қиймат анча қисқариши кутилмоқда.
«МЮ» Аморимнинг «Милан» бош мураббийи бўлишидан манфаатдор
Футбол
14 июн, 13:30
Португалиялик мутахассис бош мураббийликка қайтса, манкунианликлар камроқ товон пули тўлайди.
Foto: Getty Images