«Реал» «Челси» ҳимоячиси Марк Кукурелянинг трансферини ҳал қилди, деб хабар беради инсайдер Фабрицио Романо.
Манбага кўра, клублар ва футболчи ўртасида оғзаки келишувга эришилган. Мадридликлар устози Жозе Моуринио айнан шундай чап қанот ҳимоячисини кўришни хоҳлаган.
27 ёшли Кукуреля «Реал» сафига Жаҳон чемпионатидан сўнг қўшилади.
Ҳимоячи «Барселона» тарбияланувчиси саналади. У фаолияти давомида «Эйбар», «Хетафе» ва «Брайтон» клубларида ҳам ҳаракат қилган.
Марк ўтган мавсумда Англия Премер-лигасида 34 ўйин ўтказиб, 1 та гол ва 4 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
Марк Кукуреля — «Реал» футболчиси (Романо)
Футбол
14 июн, 12:20
«Барса» тарбияланувчисининг трансферини шахсан Моуринио хоҳлаган.
Foto: Getty Images