Live
2
Ўзбек

Германия 12 йил ичида илк бор плей-оффга чиқа оладими? Адвокат рекорд ўрнатади. Е гуруҳи ҳақида

Футбол
14 июн, 11:49
Бу гуруҳда Германия, Кот'дИувар, Кюрасао ва Эквадор бор.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Германия 12 йил ичида илк бор плей-оффга чиқа оладими? Адвокат рекорд ўрнатади. Е гуруҳи ҳақида
Фото: Getty Images

Жаҳон чемпионати иштирокчиларини таништиришда давом этамиз. Аслида Е гуруҳи — жаҳон чемпионатидаги энг қизиқарли гуруҳлардан бири. Бу ерда чемпионликка даъвогар Германия бор. Эквадор ва Кот-д'Ивуар ўртасида плей-оффга чиқиш учун кураш, шунингдек, кузатиш қизиқ бўлган экзотик Кюрасао бор.

Германия

Бош мураббий: Немисларни ҳозирда 38 ёшли Юлиан Нагелсманн бошқармоқда. «Бавария»нинг собиқ мураббийи Ҳанси Фликнинг омадсиз давридан сўнг 2023 йилда миллий жамоани қабул қилиб олди. Евро-2024 да немислар чоракфиналда тўхтаб, бўлажак чемпион испанияликларга қўшимча вақтда имкониятни бой беришди. Ўйин жиҳатидан бундестим турнирдаги энг ёрқин жамоалардан бири эди. Нагелсманн билан шартнома 2028 йилгача узайтирилгани ажабланарли эмас.

Чунки у жуда тизимли мураббий. Унинг қўл остида Германия топ-клубни эслатади: қисқа комбинациялар, прессинг ва сохта позициялар.

Юлдуз: Германия миллий жамоасида авлодлар алмашинуви юз берди. Ўтмиш юлдузлари: Тони Кроос, Илкай Гундоған ва Томас Мюллер кетди. Аввалги даврнинг ягона вакили сифатида кутилмаганда қайтган «Бавария» дарвозабони Мануэл Нойер қолмоқда. У Евро-2024 дан сўнг миллий жамоадаги фаолиятини якунлашини эълон қилганди. Жамоанинг асосий дарвозабони буни узоқ кутган Марк-Андре тер Стеген бўлиши тахмин қилинганди. Аммо бир қатор жароҳатлар «Барселона» дарвозабонини узоқ муддатга сафдан чиқарди, шу сабабли у турнирга бориш учун керакли формани тиклай олмади. Ёшроқ юлдузлардан «Ливерпул»нинг ҳужумкор яримҳимоячиси Флориан Виртц, «Бавария»дан Жамол Мусиала, шунингдек, «Арсенал» ҳужумчиси Кай Хаверц ажралиб туради.

Таркиб:
Дарвозабонлар: Оливер Бауманн («Хоффенҳайм»), Мануэл Нойер («Бавария»), Александер Нюбел («Штутгарт»)

Ҳимоячилар: Валдемар Антон («Боруссия Д»), Натаниэл Браун («Айнтрахт»), Жошуа Киммих («Бавария»), Давид Раум («Лейпциг»), Антонио Рюдигер («Реал»), Нико Шлоттербек («Боруссия Д»), Жонатан Та («Бавария»), Малик Тиав («Нюкасл»)

Яримҳимоячилар: Паскал Гросс («Брайтон»), Феликс Нмеча («Боруссия Д»), Александар Павлович («Бавария»), Ангело Стиллер («Штутгарт»), Надим Амири («Майнц»), Леон Горецка («Бавария»), Леннарт Карл («Бавария»), Жейми Левелинг («Штутгарт»), Жамол Мусиала («Бавария»), Лерой Сане («Галатасарой»), Флориан Виртц («Ливерпул»)

Ҳужумчилар: Максимилиан Байер («Боруссия Д»), Кай Хаверц («Арсенал»), Дениз Ундав («Штутгарт»), Ник Волтемаде («Ньюкасл»)

Чемпионликни қўлга киритиш эҳтимоли (Opta талқинига кўра): 5,1 фоиз

Кот-д'Ивуар

2026 World Cup: Ivory Coast placed in competitive Group E with Germany

Бош мураббий: Эмерс Фаэнинг ҳикояси кинога ўхшайди. У жамоани 2023 йилги Африка миллатлар кубоги вақтида, франциялик Жан-Луи Гассе ишдан бўшатилганидан сўнг қабул қилиб олди. Миллий жамоа жуда катта қийинчилик билан учинчи ўриндан плей-оффга чиқди ва даҳшатли ўйин кўрсатди, бироқ Фаэ уни чемпионликка олиб келди

Фаэ атлетизм, тезлик, қарши ҳужумлар ва вертикал югуришларга таянади. Бу эса ҳозирча иш бермоқда: кот-д'ивуарликлар рақиб уларга бўш жой қолдирганда, иккинчи рақам сифатида ўйнаб, жуда хавфли бўлишади.

Ivory Coast hope to avoid upset against Seychelles - The Ghanaian Chronicle

Юлдуз: Кот-д'Ивуар таркибининг чуқурлиги ҳайратлантиради: жамоада деярли ҳар бир позицияда сифатли вариантлар мавжуд. Кучли марказда «Барселона»нинг собиқ футболчиси, ҳозирда «Ал Аҳли» шарафини ҳимоя қилаётган Франк Кессиэ ўйнайди. Ҳужумда «Лейпциг» аъзоси Ян Диоманде бор. Вингер Бундеслигада ажойиб мавсум ўтказди ва энди уни «Ливерпул» каби топ-клублар ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бундан ташқари, Фаэ ихтиёрида Амад Диалло, Симон Адингра, Николя Пепе, Эванн Гессан ва Эли Ваи каби футболчилар бор.

Таркиб:
Дарвозабонлар: Яҳё Фофана (Ризеспор), Муҳаммад Коне (Шарлеруа), Албан Лафон (Нант);

Ҳимоячилар: Эммануел Агбаду (Вулверхэмптон), Клемен Акпа (Осер), Усмон Диоманде (Спортинг), Гела Дуе (Страсбур), Гислан Конан (Жил Висенте), Одилон Коссоуну (Аталанта), Эван Ндика (Рома), Вилфрид Синго (Галатасарой).

Яримҳимоячилар: Секо Фофана (Порту), Парфе Гиагон (Шарлеруа), Крист Инао Оулай (Трабзонспор), Франк Кэссиэ (Ал Аҳли Жидда), Иброҳим Сангаре (Ноттингҳем Форест), Жан Мишел Сери (Марибор);

Ҳужумчилар: Симон Адингра (Сандерленд), Анге-Йоан Бонни (Интер), Амад Диалло (Манчестер Юнайтед), Умар Диаките (Реймс), Ян Диоманде (Лейпциг), Эван Гессан (Астон Вилла), Никола Пепе (Вилярреал), Базумана Туре (Ҳоффенҳайм), Эле Ваҳи (Ницца).

Чемпионликни қўлга киритиш эҳтимоли (Opta): 0,2 фоиз.

Кюрасао

Бош мураббий: Жамоани 78 ёшли Дик Адвокат бошқармоқда. У тарихий натижага эришди — турнир тарихидаги аҳолиси энг кам мамлакатни жаҳон чемпионатига олиб чиқди (орол аҳолиси — тахминан 155 минг киши).

Кюрасао Нидерландия Қироллиги таркибига киради. Тарихан, ороллик ўйинчилар ёки уларнинг авлодлари «учар голландлар» сафида тўп тепишган. Адвокатнинг келиши билан жараён тескари томонга кетди:

Кюрасао илдизларига эга голландлар фуқаролигини ўзгартира бошладилар.

Жаҳон чемпионатига чиққандан сўнг Адвокат кетган, аммо турнир олдидан қайтиб келди. Бу пул билан боғлиқ эмас. Хабарларга кўра, Адвокат ойига саккиз минг евро олади ва бу маошни уч нафар ёрдамчиси билан бўлишади.

Юлдуз: Кюрасаода кимнидир юлдуз деб аташ қийин, аммо энг кўзга кўринган ўйинчилар Леандро Бакуна ва Таҳит Чонг бўлса керак.
Бакуна — яримҳимоячи, сардор ва жамоа етакчиси, стандарт вазиятлар учун масъул. Ҳозирда у Туркия биринчи лигасининг «Игдир» клубида ўйнамоқда, аммо аввал 10 йил давомида турли инглиз клублари, жумладан, «Астон Вилла» шарафини ҳимоя қилган. Чонг — «Манчестер Юнайтед» тарбияланувчиси, кўпчилик унинг ёрқин соч турмагини эсласа керак. Миллий жамоада вингер асосий ҳужумкор куч ҳисобланади.

Таркиб:
Дарвозабонлар: Тирик Бодак («Телстар»), Тревор Дорнбюс («Венло»), Элой Ром («Майами»);

Ҳимоячилар: Риҳедли Базур («Коняспор»), Жошуа Бренет («Кайсериспор»), Росон ван Эйма («Валвейк»), Шерел Флоранус («Зволле»), Деверон Фонвил (НЕК), Юриэн Гари («Абха»), Армандо Обиспо (ПСВ), Шюранди Самбо («Спарта» Роттердам), Леандро Бакуна («Игдир»), Ливано Комененция («Цюрих»), Тирес Нослин («Телстар»);

Яримҳимоячилар: Жунинио Бакуна («Волендам»), Кевин Фелида («Ден Босх»), Годфрид Румерату («Валвейк»), Таҳит Чонг («Шеффилд Юнайтед»), Кенжи Горре («Маккаби» Ҳайфа), Сонтье Ҳансен («Мидлсбро»), Жервейн Кастанер («Персис Соло»), Брандлей Кювас («Волендам»), Юрген Локадия («Майами»);

Ҳужумчилар: Арияни Марта («Ротерҳэм»), Жереми Антониссе («Кифисия»), Жарл Маргарита («Васланд-Беверен»).

Чемпионликни қўлга киритиш эҳтимоли (Opta версиясига кўра): .0 фоиз

Эквадор

Бош мураббий: 2024 йилдан бери жамоани аввалроқ «Элче»да ишлаган Себастян Беккасесе бошқармоқда. Аргентиналик мутахассис жамоанинг энг яхши жиҳатларини — жаҳон даражасидаги ҳимоячиларнинг мавжудлигини юзага чиқармоқда. Мундиал саралашида Эквадор 18 ўйинда атиги бешта гол ўтказиб юборди ва фақатгина Аргентинага имкониятни бой бериб, иккинчи ўринни эгаллади.

Беккасесе жамоаси атлетик, кучли ва тезкор, лекин энг муҳими — интизомга эга, бу эса ҳатто энг кучли рақибларга ҳам кўплаб вазиятлар яратишга имкон бермайди. Бироқ бунинг ўз баҳоси бор. Эквадорнинг ҳужумдаги ўйини муаммосиз эмас, жамоа жуда кўп гол урмайди.

Юлдуз: Эквадорда асосий юлдуз — Мойзес Кайседо. «Челси»нинг таянч яримҳимоячиси ўз позициясида дунёнинг энг яхшиларидан бири саналади. Бу ерда «ПСЖ» сафида Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби бўлган Вилян Пачо ҳам бор. Шунингдек, унинг ўтган ЕЧЛ финалидаги рақиби, «Арсенал» ҳимоячиси Перо Инкапие ва «Милан» латерали Первис Эступинян ҳам бор.

Жаҳон чемпионатларида олтита гол урган Эквадор ҳужумчиси Эннер Валенсияни эсласангиз керак. Ҳозирда у 36 ёшда, энг яхши даври ортда қолган, у Бразилиянинг «Интернасионал» клубида ўйнайди, аммо унга ҳали ҳам ишонишади. Валенсияда ўз голлари коллекциясини тўлдириш имконияти бор.

Таркиб:
Дарвозабонлар: Эрнан Галиндес («Уракан»), Мойсес Рамирес («Кифисия»), Гонсало Валие («ЛДУ Кито»).

Ҳимоячилар: Вилян Пачо («ПСЖ»), Пиеро Инкапие («Арсенал»), Хоэл Ордониес («Брюгге»), Феликс Торрес («Интернасионал»), Первис Эступинян («Милан»), Яймар Медина («Генк»), Анхело Пресиадо («Атлетико Минейро»), Жексон Поросо («Тихуана»).

Яримҳимоячилар: Алан Минда («Атлетико Минейро»), Мойсес Кайседо («Челси»), Хорди Алсивар («Индепенденте»), Денил Кастило («Мидтюлланд»), Жон Йебоа («Венеция»), Алан Франко («Атлетико Минейро»), Педро Вите («Пумас»), Кендри Паэс («Ривер Плейт»), Нилсон Ангуло («Сандерленд»), Гонсало Плата («Фламенго»).

Ҳужумчилар: Кевин Родригес («Юнион Сен-Жилуаз»), Энтони Валенсия («Антверпен»), Эннер Валенсия («Пачука»), Хорди Кайседо («Уракан»), Жереми Аревало («Штутгарт»)

Чемпионликни қўлга киритиш эҳтимоли (Opta версиясига кўра): 1,4 фоиз.

E гуруҳи ўйинлар тақвими
1-тур

14 июн, соат 22:00. (Тошкент вақти билан)
Германия – Кюрасао

15 июнга ўтар кечаси, соат 04:00
Кот-Д’Ивуар – Эквадор

2-тур
21 июнга ўтар кечаси, соат 01:00
Германия - Кот-Д’Ивуар

21 июн, соат 05:00
Эквадор – Кюрасао

3-тур
26 июнга ўтар кечаси, соат 01:00
Кюрасао - Кот-Д’Ивуар

Эквадор – Германия

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар