Live
2
Ўзбек

«Манчестер Сити» Гвардиол билан янги шартнома борасида ишонч билдирмоқда

Футбол
14 июн, 12:14
Хорватиялик ҳимоячининг маоши оширилади ва битим 2032 йилгача узайтирилади.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Манчестер Сити» Гвардиол билан янги шартнома борасида ишонч билдирмоқда
Foto: Getty Images

«Манчестер Сити» раҳбарияти ҳимоячи Йошко Гвардиол билан янги шартнома имзоланишига ишонмоқда. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, томонлар ўртасидаги музокаралар якуний босқичга етган ва келишув деярли тўлиқ тайёр.

Янги битимга кўра, хорватиялик футболчининг маоши сезиларли даражада оширилади. Шунингдек, шартнома муддати 2032 йилгача узайтирилиши режалаштирилган.

«Битим деярли тўлиқ келишилган. «Манчестер Сити» Гвардиолни жамоада сақлаб қолиш борасида катта оптимизмга эга», — деди Романо.

Аввалроқ Мадриднинг «Реал» клуби ҳам футболчига қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ Англия чемпиони ўзининг асосий ҳимоячиларидан бирини қўйиб юборишни режалаштирмаяпти.

2025/26 йилги мавсумда Гвардиол барча мусобақаларда 25 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Маълумот учун, Йошко Гвардиол ЖЧ-2026да Хорватия миллий жамоаси сафида иштирок этмоқда. Хорватлар турнирдаги илк баҳсини 17 июн куни Англияга қарши ўтказади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Бугунги янгиликлар