«Нюкасл» клуби «Манчестер Сити» дарвозабони Жеймс Траффорд номзодига яна қайтди. Бу ҳақда NewcastleWorld нашри хабар берди.
Манбага кўра, клуб англиялик 23 ёшли футболчининг вакиллари билан аллақачон боғланган. Келишув шу ёзда амалга оширилиши мумкин бўлган трансфер имкониятларини ўрганмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Траффорд «шаҳарликлар»нинг асосий дарвозабонига айланиши кутилганди, аммо Жанлуижи Доннарумма «ПСЖ»дан кўчиб ўтганидан у захира киперига айланди.
Ўтган мавсумда Жеймс клуб сафида барча турнирларда бор-йўғи 17 та ўйинда майдонга тушди. Transfermarkt портали унинг трансфер баҳосини 25 миллион еврога баҳоламоқда.