Германия миллий жамоаси яримҳимоячиси Леон Горецка фаолиятини «Чикаго Файр» клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Том Богерт хабар бермоқда.
Аввалроқ 31 ёшли футболчи «Бавария»ни тарк этганди. Унга «Ювентус» ва «Милан» жамоалари ҳам қизиқиш билдираётганди.
Футболчи океан ортига йўл олиш эҳтимоли юқори. «Чикаго Файр» ҳозирда Роберт Левандовски билан ҳам музокара ўтказмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Горецка 8 мавсум давомида Мюнхен клуби сафида тўп тепиб келди.. У клуб билан етти карра Германия чемпиони, уч карра Германия Кубоги соҳиби, тўрт карра мамлакат Суперкубоги соҳиби, Чемпионлар лигаси, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби бўлган.