«Манчестер Юнайтед» ёзги трансфер ойнасида чап қанот ҳимоячиси позициясини кучайтиришни мақсад қилган. Бу ҳақда Sky Sports хабар берди.
Манбага кўра, манкунианликлар айни пайтда «Нюкасл» футболчиси Люис Холл ҳамда «Фулҳэм» ҳимоячиси Энтони Робинсонни кузатмоқда.
Қайд этилишича, «қарғалар» икки йил аввал «Челси»дан 28 миллион фунт стерлинг эвазига сотиб олинган Холл учун катта маблағ талаб қилади.
Шунингдек, Энтони Робинсон ҳам ёзги трансфер бозорида талаб юқори бўлиши кутилаётган футболчилардан бири ҳисобланади. Бироқ 28 ёшли ҳимоячи янги бош мураббий тайинланганидан кейин «Фулҳэм»ни тарк этадими ёки йўқми, ҳозирча номаълум.
2025/26 йилги мавсумда Люис Холл барча мусобақаларда 47 та баҳсда майдонга тушиб, 1 та гол ва 2 та ассист қайд этди.
Энтони Робинсон эса 26 та учрашувда иштирок этиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.
«Манчестер Юнайтед» чап қанотдаги рақобатни ошириш ва таркибни кучайтириш орқали янги мавсумда юқори натижаларга эришишни мақсад қилган.