Live
1
Ўзбек

Онанa «Манчестер Юнайтед»да қолади

Футбол
12 июн, 13:48
Камерунлик дарвозабон катта эҳтимол билан кейинги мавсумни ҳам Манчестерда ўтказади.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Онанa «Манчестер Юнайтед»да қолади
Фото: Getty Images

Бу ҳақда Mirror нашри хабар бермоқда.

Камерунлик дарвозабон «Манчестер Юнайтед» Андре Онанa катта эҳтимол билан кейинги мавсумда жамоада қолади.

Манба маълумотига кўра, «Монако» дарвозабонни трансферини кўриб чиққан, аммо клубни «Манчестер Юнайтед» томонидан қўйилган нарх қўрқитиб юборган. Англия гранди 30 ёшли футболчиси учун 35 миллион евро олмоқчи.

Таъкидланишича, бундай маблағни ҳатто Саудия Арабистони клублари ҳам, шунингдек, Онанa ўтган мавсумни ижарада ўтказган Туркиянинг «Трабзонспор» жамоаси ҳам тўлашга тайёр эмас.

Шу билан бирга, дарвозабоннинг ўзи «Манчестер Юнайтед»да қолишни истамоқда. Эҳтимол, у янги мавсумни «қизил иблислар»нинг иккинчи дарвозабони сифатида бошлаши мумкин.

Маълумот учун, 2023 йилда Англия гранди Онанани «Интер»дан 50 миллион евро эвазига сотиб олганди. Ушбу вақт мобайнида ўйинчи Манчестер клуби сафида 102 та ўйин ўтказган, 150 та гол қўйиб юбориб, 24 марта ўз дарвозасини дахлсизлигини сақлаб қола олган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
Бугунги янгиликлар