«Қўқон-1912» дарвозабони Азизхон Исақов жамоани тарк этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
«2024 йилдан бери жамоамиз сафида ҳаракат қилиб келган дарвозабон Азизхон Исақов билан икки томонлама келишувга кўра шартнома бекор қилинди.
Клубимиз Исақов билан хайрлашганини эълон қилади ва жамоа учун қилган меҳнатларига ташаккур изҳор қилади.
Азизхон, келгуси фаолиятингизга омад тилаймиз.
Азизхон Исақов икки ярим йил давомида жамоамиз сафида жами 56 та учрашувда майдонга тушди ва шу учрашувларнинг 22 тасида ўз дарвозасининг дахлсизлигини сақлаб қолди», — дейилади клуб хабарида.
«Қўқон-1912» асосий дарвозабони билан хайрлашди
Футбол
12 июн, 13:40
Клуб ва Исақов икки томонлама келишувга кўра шартномани бекор қилишди.
Foto: FC Kokand-1912