Бугун
6
Ўзбек

Канада ҳукумати зўрлашда айбланаётган Партининг мамлакатга киришига рухсат бермади

Футбол
12 июн, 15:10
Шу сабаб «Арсенал» яримҳимоячиси Гананинг Торонтодаги ўйинини ўтказиб юборади.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Канада ҳукумати зўрлашда айбланаётган Партининг мамлакатга киришига рухсат бермади
Foto: Getty Images

Канада ҳукумати Томас Партининг мамлакатга киришига рухсат бермасликка қарор қилди.

Англияда зўрлаш билан айбланаётган «Арсенал»нинг собиқ яримҳимоячиси Гана миллий жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун қайдномасига киритилган. Африка жамоаси 18 июн куни Торонтода Панама билан тўқнаш келади.

The Athletic нашрининг хабар беришича, Партига Канадага кириш рад этилган. Халқаро футбол федерацияси бу маълумотни тасдиқлаб, қуйидагиларни қайд этган:

«FIFA қабул қилувчи мамлакатларнинг иммиграция жараёнларида иштирок этмайди, шу жумладан виза масалаларини кўриб чиқмайди. FIFA'нинг олдинги тадбирларида бўлгани каби кимга виза берилиши ва ким мамлакатга кириши бўйича якуний қарор қабул қилувчи давлат ҳукуматига боғлиқ».

Маълумот учун, Парти 2025/2026 йилги мавсумда «Вильярреал»да ўйнади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Гана Гана
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар