Шаҳбоз Умаров «Бунёдкор» билан хайрлашди. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар берди.
27 ёшли яримҳимоячи «қалдирғочлар» билан тузилган шартномани бекор қилди. Унинг Қозоғистон чемпионатига қайтиши кутилмоқда.
Умаров бу мавсумда тошкентликлар сафида 7 ўйинда майдонга тушиб, 1 тадан гол ҳамда ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Яримҳимоячи фаолияти давомида ОКМК, Беларуснинг БАТЭ, Қозоғистоннинг «Ордабаси», «Тобол» ва «Турон» жамоаларида ҳаракат қилган.
Шаҳбоз Умаров «Бунёдкор»ни тарк этди
Футбол
12 июн, 14:30
27 ёшли яримҳимоячининг Қозоғистон чемпионатига қайтиши кутилмоқда.
Foto: UzPFL