Live
1
Ўзбек

«Андижон» Болтабоев, Давронов ва Йўлдошев билан шартномани бекор қилди

Футбол
12 июн, 14:50
Ёзги йиғинга киришган «бургутлар» 3 футболчи билан хайрлашишди.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
«Андижон» Болтабоев, Давронов ва Йўлдошев билан шартномани бекор қилди
Foto: FC Andijon

«Андижон» ёзги йиғинни бошлади ва жамоани 3 нафар футболчи тарк этгани ҳақида хабар берди.

«Дарвозабон Раҳимжон Давронов, ҳимоячи Иброҳим Йўлдошев ва яримҳимоячи Жамшид Болтабоев билан тузилган меҳнат шартномаси ҳар икки томоннинг ўзаро розилиги асосида бекор қилинганини маълум қиламиз.

Хабарингиз бор, ушбу футболчилар мавсум аввалида жамоамизга қўшилишганди. Ўтган вақт давомида Давронов «Андижон» таркибида чемпионат ва Кубок доирасида ҳаммаси бўлиб, 8 та ўйинда майдонга тушди. Йўлдошев битта ўйинда майдонга тушди ва битта гол муаллифига айланди. Болтабоев эса «Андижон» сафида Суперлигада 7 та ўйинда майдонга тушди.

Давронов, Йўлдошев ва Болтабоевга жамоамиздаги фаолияти учун миннатдорчилик билдирамиз ва уларнинг кейинги фаолиятига омад тилаймиз», — дейилади клуб хабарида.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Андижон Андижон
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Бугунги янгиликлар