Португалия миллий жамоаси сардори Криштиану Роналду ЖЧ-2026 ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Турнир ҳақида
«Биз жуда хурсандмиз ва Жаҳон чемпионати худди Евро каби ҳар доим ўзига хос мусобақа эканини яхши биламиз. Унга катта умидлар билан кириб борамиз.
Жисмоний ҳолатим? Яхши ҳолатдаман, ўйинларимни кўрмадингизми?»
Португалия чемпионликка даъвогарми?
«Буни фақат охирида билиб оламиз. Бу жуда кучли авлод, аммо биз назорат қила олмайдиган омиллар ҳам бор — масалан, ўйинлар, ғалабалар ёки мағлубиятлар. Ишонаманки, бу авлод португал халқига кўп қувонч олиб келади».
Жамоанинг тайёргарлиги ҳақида
«Жуда кўп чарчоқ бўлди, чунки кўп меҳнат қилдик. Ўртоқлик баҳсларида ғалабалар бўлди, лекин энг муҳими — 17 июндаги биринчи ўйинимиз. Кейин эса ишлар қийинлашганда, ҳақиқий чемпионлар кимлиги кўринади. Ҳаммаси кўп омилларга боғлиқ. Ишонаманки, ҳаммаси яхши бўлади. Гуруҳда биринчи ўринни олиш муҳим. Кейин эса ўйиндан ўйинга, қадамма-қадам, хотиржамлик билан олдинга бориш керак», — деди «Ан Наср»нинг 41 ёшли ҳужумчиси клуб матбуот хизматига берган интервюсида.
Эслатиб ўтамиз, Португалия мундиалда Колумбия, Ўзбекистон ва Конго ДР билан бир гуруҳдан ўрин олган.
Роналду — Жаҳон чемпионати, ғолибликка даъвогарлик ва жисмоний ҳолати ҳақида
Футбол
12 июн, 11:55
41 ёшли ҳужумчи мундиал олдидан «Ан Наср» матбуот хизматига интервю берди.
Foto: Getty Images