Криштиану Роналду ЖЧ-2026 олдидан Португалия миллий жамоасининг ҳар икки ўртоқлик ўйинида тўп кирита олмади.
41 ёшли ҳужумчи Чилига (2:1) қарши 45 дақиқа, Нигерия (2:1) билан эса 65 дақиқа ҳаракат қилди.
Эътиборлиси, португаллар устози Роберто Мартинес иккинчи баҳснинг танаффусида Роналдудан ташқари барча майдон ўйинчиларини алмаштирди.
Шу тариқа Криштиану миллий жамоа таркибида сўнгги 5 ўйиннинг 4 тасида, хусусан, охирги 3 та беллашувда майдонни голсиз тарк этди.
Бундай ҳолат Роналду билан Евро-2024дан бери бўлмаганди. Ўшанда ҳужумчи қаторасига 5 ўйинда гол уролмаган.
Роналду Португалия сафида кетма-кет 3 ўйинда гол уролмади
Футбол
10 июн, 19:55
Бундай ҳолат Евро-2024дан бери кузатилмаганди.
Foto: Getty Images