Live
3
Ўзбек

«Комо» Нико Пасни сақлаб қолмоқчи

Футбол
13 июн, 07:30
Италия клуби аргентиналик иқтидор эгасини яна бир мавсум олиб қолишга уринмоқда.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Комо» Нико Пасни сақлаб қолмоқчи
Foto: Getty Images

Италиянинг «Комо» клуби яримҳимоячи Нико Пасни жамоада сақлаб қолиш учун ҳаракатларни давом эттирмоқда.

Инсайдер Николо Скиранинг хабар беришича, Мадриднинг «Реал» клуби Бернарду Силвани ўз сафига қўшиб олганидан сўнг, «Комо» 21 ёшли футболчини яна бир мавсум жамоада олиб қолиш бўйича саъй-ҳаракатларини кучайтирган.

Айни пайтда клублар ўртасида музокаралар давом этмоқда.

Аввалроқ Нико Паснинг ўзи ҳам Бернарду Силванинг келиши фонида «Реал»га қайтишни истамаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Аргентиналик футболчи 2025/26 йилги мавсумни юқори савияда ўтказди. У барча мусобақаларда 40 та баҳсда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, «Комо» келаси мавсум УEФА Чемпионлар лигасида иштирок этади ва клуб Пасни ушбу турнир учун муҳим футболчилардан бири сифатида кўрмоқда.

Маълумот учун, «Реал» Нико Пас бўйича қайта сотиб олиш ҳуқуқини сақлаб қолган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Комо Комо
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар