АҚШ миллий жамоаси ҳужумчиси Кристиан Пулишич ёзги трансфер ойнасида клубини ўзгартириши мумкин. 26 ёшли футболчига Италиянинг «Рома» клуби қизиқиш билдирмоқда.
Пулишич 2023 йилдан буён «Милан» сафида тўп тепиб келмоқда, бироқ сўнгги даврда унинг ўйинлари аввалги даражада самарали бўлмаяпти. Хабарларга кўра, америкалик футболчи клуб сафидаги сўнгги голини ўтган йили урган.
Таниқли журналист Алфредо Педулланинг маълум қилишича, футболчининг агенти аллақачон «Рома» раҳбарияти билан учрашувлар ўтказиб, эҳтимолий трансфер бўйича дастлабки музокараларни бошлаган.
Ҳозирча томонлар ўртасида расмий келишув мавжуд эмас, бироқ Рим клуби вазиятни диққат билан кузатмоқда.
Қизиғи шундаки, ўтган мавсум якунида «Рома» А Серия турнир жадвалида айнан «Милан»ни ортда қолдиришга муваффақ бўлганди.
Пулишич фаолияти давомида «Боруссия Дортмунд», «Челси» ва «Милан» каби Европанинг нуфузли клубларида тўп тепган. Унинг тажрибаси ва универсаллиги «Рома» учун муҳим трансферлардан бирига айланиши мумкин.