Испания миллий жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуенте «Барселона» вингери Ламин Ямалнинг соғлиғи ҳақида маълумот берди.
Мутахассиснинг айтишича, 18 ёшли футболчи тикланиш жараёнини режалаштирилган муддатдан тезроқ ўтказмоқда.
«У тикланишни белгиланган жадвалдан тезроқ давом эттирмоқда. Ҳар куни Ламиннинг ҳолати яхшиланиб бормоқда.
Менимча, Ямал Жаҳон чемпионатидаги илк баҳсга оптимал спорт формасида етиб келади», — деди де ла Фуенте.
Эслатиб ўтамиз, ёш иқтидор Испания миллий жамоасининг асосий футболчиларидан бири ҳисобланади ва унинг сафга қайтиши жамоа учун муҳим аҳамият касб этади.
Испания миллий жамоаси ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги илк учрашувини 15 июн куни Кабо-Вердега қарши ўтказади.
Маълумот учун, амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина миллий жамоаси ҳисобланади.