Испания миллий жамоаси ва «Реал» собиқ дарвозабони Икер Касиляс «Порту»дан катта миқдорда товон пули талаб қилмоқда. Бу ҳақда AS хабар берди.
Маълум қилинишича, собиқ дарвозабон «аждарлар» машғулоти пайтида юрак хуружини бошдан кечиргани сабаб 3,7 миллион евро олишни истамоқда. Ушбу ҳодисадан бир неча ой ўтгач, испаниялик футболчи фаолиятини якунлашга қарор қилган.
Касиляснинг таъкидлашича, хуружга машғулот вақтидаги кучли зўриқиш сабаб бўлган. Унинг сўзларига кўра, бу ҳолат унинг ҳаётига жиддий таъсир кўрсатган.
«Мен спортзалга бораман, падел ўйнайман, аммо кўп югура олмайман. Энг кўпи билан 50 метргача», — деди собиқ дарвозабон суд мажлиси чоғида.
Маълумот ўрнида, Икер 2020 йил ёзида футболчилик фаолиятини якунлаган. Аввалроқ Касиляс ХХI асрнинг энг яхши дарвозабонлари рейтингида 4-ўриндан жой олганди.