Live
2
Ўзбек

Мело: «Мундиалда ундан ажойиб сейвлар кўрамиз»

Футбол
12 июн, 09:02
Бразилия миллий жамоасининг собиқ ўйинчиси ҳамюрти Алиссон манзилига айтилган танқидларга муносабат билдирди.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Мело: «Мундиалда ундан ажойиб сейвлар кўрамиз»
Фото: Getty Images

Бразилиялик собиқ яримҳимоячи Фелипе Мело миллий жамоа дарвозабони Алисон Беккер манзилига йўлланган танқидлар ва кипернинг Жаҳон чемпионати-2026даги иштироки ҳақида гапирди.

Мусобақа стартидан аввалги икки ўртоқлик ўйинида Алисон 2 та гол ўтказиб юборди.

«Бу танқидлар мантиқсиз эмас, уларни тушунса бўлади. Ҳар ҳолда мен мухлисларни тушунаман. Лекин ҳеч қандай шубҳам йўқки, ушбу Жаҳон чемпионати унга ажойиб ҳаракатларини амалга ошириш ва асосий ўйинчи бўлиш, катта саҳнага чиқиш вақти бўлади», – деб ёзди Мело ижтимоий тармоқда.

Фото: Gettyimages

Мусобақа гуруҳ босқичида Бразилия миллий жамоаси Марокаш (14 июн), Ҳаити (20 июн) ва Шотландия (25 июн) миллий жамоалари билан баҳс олиб боради.

Бугунги янгиликлар