Бу ҳақда The Times хабар берди.
«Манчестер Юнайтед» клубида «Вест Ҳэм» яримҳимоячиси Матеуш Фернандешни қўлга киритиш ишончи тобора ортиб бормоқда.
Манбанинг ёзишича, 21 ёшли дарвозабон трансфери 92 миллион еврога тушиши мумкин. Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳам хавбек хизматларига қизиқиш билдирган, аммо жамоа бундай суммани тўлаши ҳақиқатдан йироқ.
Фернандеш «Вест Ҳэм»нинг муҳим фигураларидан бирига айлана олди ва бир қатор топ-клублар эътиборини тортди.
Ўтган мавсумда у барча мусобақаларни инобатга олганда 38 ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 4 та голли узатма етказиб берди.
21 ёшли португалияликнинг трансфери Англияда мавсумлар оралиғидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланиши ҳеч гап эмас.