Бу ҳақда L'Équipe нашри хабар берди.
«Челси» клуби ҳимоячиси Мало Густо фаолиятини «Манчестер Сити»да давом эттириши мумкин.
Манбанинг хабарига кўра, «Манчестер Сити» «Челси»га Густо трансфери бўйича маълумот сўраб мурожаат қилган. «Шаҳарликлар» ҳимоянинг ўнг қанотини кучайтиришни ният қилган. 23 ёшли франциялик кучли рақобат туфайли «Челси»ни тарк этиши мумкин бўлган ўйинчилар сирасига киради. «Манчестер Сити» вазиятни синчковлик билан кузатмоқда.
2025/26-йилги мавсумда Густо 49 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатма етказиб берди.
Густонинг «Челси» билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган.
Transfermarkt портали футболчининг актуал трансфер нархини 35 миллион еврога баҳоламоқда.