«Манчестер Сити» ҳимоячи Йошко Гвардиолга янги шартнома таклиф қилди.
AS нашри хабар беришича, хорватиялик 24 ёшли футболчи «шаҳарликлар»дан вазиятни ўйлаб кўриш учун вақт сўраган. Чунки унга Мадриднинг «Реал» клуби томонидан қизиқиш билдирмоқда.
Манбага кўра, 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Гвардиол келажаги борасида қарор қабул қилишга шошилишни истамаяпти.
Ўз навбатида «Манчестер Сити» ҳимоячини сотмоқчи эмас ва у билан шартномани узайтирмоқчи.
Маълумот учун, Гвардиол 2023 йилнинг ёзидан буён «Манчестер Сити» сафида тўп тепади. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt порталида тақдим этилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 70 миллион еврони ташкил этади.