«Реал» дарвозабони Тибо Куртуа жамоанинг янги бош мураббийи Жозе Моуринио билан аввалги муносабатлари ҳақида гапирди. Улар илгари «Челси»да бирга ишлашган.
«Бизда баъзида баҳслар ҳам бўлиб турарди (кулади).
Масалан, у мени «Эвертон»га қарши ўйинда захирага ўтказиб қўйган, чунки ундан олдинги «Астон Вилла» билан баҳсда қанотдан берилган иккита узатмани қайтариб юбора олмагандим. Бу унинг мени «қўзғатиш» усули эди.
Кейинги ҳафтада мен яна «Вест Ҳэм»га қарши ўйинда дарвозада туриб, 5-6 та ҳал қилувчи сэйвни амалга оширгандим.
Моуринио — тўғридан тўғри гапирадиган мураббий. Мен ҳам шундайман. Биз ҳар доим жуда яхши муносабатда бўлганмиз», — дея белгиялик посбоннинг сўзларини келтиради AS.
Куртуа: «Моуринио — юзингга гапирадиган мураббий. «Челси»даги давримизда баҳслар бўлиб турарди»
Футбол
12 июн, 02:30
«Реал» посбони жамоанинг янги бош мураббийи билан муносабатлари ҳақида гапирди.
Foto: Getty Images