Бугун
6
Ўзбек

«ПСЖ» «Вест Ҳэм»нинг икки яримҳимоячисига қизиқмоқда

Футбол
12 июн, 04:05
Париж клуби Чемпионшипга тушиб кетган «болғачилар»нинг молиявий муаммоларидан фойдаланиб қолмоқчи.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
«ПСЖ» «Вест Ҳэм»нинг икки яримҳимоячисига қизиқмоқда
Foto: Getty Images

«ПСЖ» «Вест Ҳэм» футболчиларини сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда.

Foot Mercato маълумотига кўра, парижликлар лондонликлар билан алоқага чиққан. Франция клуби яримҳимоячилар Maтеуш Фернандеш ва Крисенсио Саммервиллни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

«Вест Ҳэм» португалиялик Фернандешни 80 миллион евро, нидерландиялик Саммервиллни эса тахминан 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Таъкидланишича, «ПСЖ» раҳбарияти «болғачилар»нинг ўз молиявий ҳолатини тезкор равишда яхшилаш заруратидан фойдаланиб, трансферни нисбатан арзонроқ қийматда амалга оширишни мақсад қилган.

Ҳозирча Париж клуби томонидан расмий таклиф юборилмаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
  • Вест Ҳэм Вест Ҳэм
  • Лига 1 Франция Лига 1 Франция
Бугунги янгиликлар