Бугун
22
Ўзбек

Ли Канг Ин Мадрид клубига ўтишни истамоқда

Футбол
5 июн, 16:20
«ПСЖ» 25 ёшли футболчини қанчага сотмоқчилиги маълум.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Ли Канг Ин Мадрид клубига ўтишни истамоқда
Foto: Getty Images

Ли Канг Ин «ПСЖ»ни тарк этишни истамоқда ва фаолиятини давом эттириш учун асосий вариант сифатида «Атлетико»ни кўрмоқда.

Бу ҳақда Atletico Universe нашри журналист Matteo Moretto ва Radio Marca маълумотларига таяниб хабар берди.

Париж клуби 25 ёшли яримҳимоячини 30 миллион евро атрофидаги маблағ эвазига қўйиб юбориши мумкин.

Таъкидланишича, икки клуб ўртасида яхши муносабатлар шаклланган. Мадридликлар раҳбарияти яримҳимоячини нафақат майдондаги ўйини, балки маркетинг нуқтайи назаридан ҳам жамоа учун муҳим фигура деб ҳисобламоқда. Жанубий Корея миллий жамоаси аъзосининг келиши клубнинг Осиё бозоридаги нуфузи ва тижорий имкониятларини янада кенгайтириши мумкин.

Ли Кангга Ла Лига бегона эмас. У 2018-2023 йиллар оралиғида «Валенсия» ва «Малёрка»да ўйнаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
  • ПСЖ ПСЖ
  • Лига 1 Франция Лига 1 Франция
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар