Аргентиналик вингер Нико Гонсалес «Ювентус»дан «Атлетико»га доимий асосда ўтиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, аргентиналик 28 ёшли футболчининг трансфери борасидаги музокаралар муваффақиятли кетмоқда.
Футболчининг ўзи «Атлетико» билан 2030 йилгача мўлжалланган шартнома бўйича келишувга эришган. Келишувга кўра, Нико йиллига 4 миллион евро маош ва қўшимча бонусларга эга бўлади.
Маълумот учун, ўтган мавсумда «Атлетико» Гонсалесни ижара асосида ўз сафига қўшиб олган эди.
Футболчи «матрасчилар» сафида футболчи барча турнирларда 37 та ўйин ўтказиб, бешта гол урган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Гонсалеснинг бозор нархи 24 миллион еврони ташкил этади.