Live
1
Ўзбек

«Монако» Касадони ўз сафига қўшиб олишга яқин

Футбол
5 июн, 14:01
Томонлар музокараларни якунлаш арафасида.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
«Монако» Касадони ўз сафига қўшиб олишга яқин
Фото: Getty Images

«Барселона» яримҳимоячиси Марк Касадо фаолиятини Франция чемпионатида давом эттиришга яқин турибди.

Mundo Deportivo нашри хабар беришича, «Монако» испаниялик 22 ёшли футболчи бўйича музокараларни якунлаш арафасида.

Қайд этилишича, трансфер суммаси бонусларни ҳисобга олган ҳолда тахминан 23 миллион еврони ташкил қилади.

Шу билан бирга, «Барселона» шартномага ўйинчининг келажакдаги сотувидан 20 фоиз олиш ҳақидаги бандни киритишни ҳам талаб қилмоқда.

Маълумот учун, Касадо Каталония клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Якунланган мавсумда у барча турнирлар доирасида 36 та баҳсда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та ассистни қайд этди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Монако Монако
Бугунги янгиликлар