«Барселона» клуби «Лейпциг» ҳимоячиси Кастелло Люкебанинг хизматига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.
Манбага кўра, каталонияликлар франциялик 23 ёшли марказий ҳимоячининг трансфери бўйича музокараларни бошлаб юборишган.
Люкебанинг хизматига «Барселона» бош мураббийи Ҳанси Фликнинг шахсан ўзи қизиқмоқда.
Якунланган мавсумда Люкеба барча турнирлар доирасида 29 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.