«Бавария»ни тарк этган яримҳимоячи Леон Горецка учун А Серия жамоалари жиддий қизиқиш билдирмоқда.
La Gazzetto dello Sport хабар беришича, «Ювентус» германиялик 31 ёшли футболчи учун курашга қўшилди.
Аввалроқ «Милан» Леонга уч йиллик битим таклиф қилаётгани хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, Горецка 8 йиллик фаолиятидан сўнг Мюнхен клубини тарк этди. Бу вақт давомида у 312 та беллашувда майдонга тушиб, 51 та гол урди ва 53 та ассистни қайд этди.