25 ёшли дарвозабон Даниэл Перец Мюнхеннинг «Бавария» жамоасини тарк этди. Дарвозабонни Англиянинг «Саутҳемптон» клуби сотиб олди, у ерда футболчи ўтган мавсум ижара асосида ҳаракат қилганди.
Чемпионшип мавсумида Перец 22 учрашувда майдонга тушди ва 19 та тўп ўтказиб юборди. Исроиллик кипернинг трансфер баҳоси 4 миллион евро деб баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионшип мавсум якунларига кўра, "Саутҳемптон" 80 очко тўплаб тўртинчи ўринни эгаллади. Кейинроқ клуб АПЛ йўлланмаси учун ўтиш мусобақаси финали олдидан рақиб жамоанинг машғулот жараёнларини суратга олишда айбланиб, четлатилганди.