Live
2
Ўзбек

«Комо» Гонсало Гарсия билан шартнома имзоламоқчи

Футбол
5 июн, 12:41
Тransfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 30 миллион еврога баҳоланмоқда.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
«Комо» Гонсало Гарсия билан шартнома имзоламоқчи
Фото: Getty Images

«Комо» клуби ёзги трансфер вақтида таркибни кучайтириш устида фаол ишлашда давом этмоқда.

Инсайдер Николо Скиранинг хабар беришича, жамоа «Реал» ҳужумчиси Гонсало Гарсияга эътибор қаратди.

Тransfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 30 миллион еврога баҳоланмоқда. 22 ёшли форвард кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун Мадрид клубини шу ёздаёқ тарк этиши мумкин.

Якунланган мавсумда у барча турнирларда 39 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 8 та гол ва 3 та голли узатма ёздириб қўйди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Комо Комо
Бугунги янгиликлар