Live
2
Ўзбек

Ямал — Ла Лигада мавсумнинг энг яхши футболчиси

Футбол
5 июн, 09:50
«Барселона» вингери Испанияда мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Ямал — Ла Лигада мавсумнинг энг яхши футболчиси
Фото: Getty Images

Бу ҳақда Ла лига матбуот хизмати хабар берди.

«Барселона» яримҳимоячиси Ламин Ямал Испания чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси деб тан олинди.

Ўтган мавсумда 18 ёшли испаниялик Ла Лиганинг 28 ўйинида 16 та гол урди ва 12 та голли узатма етказиб берди.

Ушбу совринга номзодлар орасида Ламиндан ташқари Килиан Мбаппе («Реал»), Николя Пепе («Вилярреал»), Ведат Мурики («Малёрка») ва Пабло Форналс («Бетис») бор эди.

Маълумот учун, «Барселона» 2025/26-йилги мавсумда Испания чемпиони номини қўлга киритди. Каталонияликлар 94 очко жамғариб, иккинчи ўриндаги «Реал»ни 8 очкога ортда қолдирд. Учинчи ўринни эса «Вилярреал» жамоаси (72 очко) эгаллади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар