Жозе Моуринио «Реал» раҳбариятидан Риккардо Калафиорини жамоага олиб келиш имкониятини кўриб чиқишни сўради.
Журналист Рамон Алварес де Мон маълумотига кўра, мадридликлар 2029 йилгача шартнома имзолаган португалиялик мураббий раҳбариятдан «Арсенал» ҳимоячисининг трансферини ўрганишни илтимос қилган.
Хабар қилинишича, Моуриниога 24 ёшли италияликнинг мудофаада ҳам марказий ҳимоячи, ҳам чап қанот ҳимоячиси сифатида ҳаракат қила олиши ёқади.
Ўтган мавсумда Калафиори Премер-лигада 26 та ўйинда иштирок этиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Моуринио «Реал» раҳбариятидан Калафиори трансферини сўради
Футбол
3 июн, 16:50
«Арсенал» ҳимоячисининг ўйинлари португалиялик мутахассисга ёқади.
Foto: Getty Images