«Арсенал» ва «Бавария» клублари «Айнтрахт» ҳимоячиси Натанил Браун хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар берди.
Манба берган маълумотларга кўра, клублар ўртасида футболчи учун жиддий кураш кетмоқда.
Ҳар икки гранд клуб германиялик 23 ёшли футболчи учун асосий даъвогар сифатида кўрилмоқда.
Ўз навбатида «Айнтрахт» ўз ўйинчисини 80 миллион евродан камга қўйиб юборишни истамайди.
Якунланган мавсумда Браун клуб сафида барча турнирларда 42 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг айни пайтдаги бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил қилади.