«Бавария» 2026/2027 йилги мавсум олдидан UEFA клублар рейтингида биринчи ўринни эгаллади.
Иккинчи поғонани «Реал», учинчи ўринни эса «ПСЖ» банд этди.
Рейтинг клубларнинг 2021/2022 йилги мавсумдан бошлаб Европа мусобақаларида кўрсатган натижалари асосида тузилган. «Бавария» сўнгги беш мавсумнинг ҳар бирида ЕЧЛ чоракфиналига чиққан, шунингдек, икки марта яримфиналга йўл олган. Айнан шу натижалар клубнинг рейтингда биринчи ўринни эгаллашига сабаб бўлди.
2025/2026 йилги мавсумда энг кўп очко тўплаган «Арсенал» эса умумий рейтингда 7-ўринни эгаллади.
Энг катта ўсишни «Астон Аилла» амалга оширди. Жамоа 29 поғонага юқорилаб, рейтингда 17-ўринга кўтарилди.
«Бавария» — УЕФА клублар рейтингида биринчи ўринда (топ-10)
Футбол
3 июн, 17:35
ЕЧЛнинг амалдаги ғолиби 3-поғонадан ўрин олди.
Foto: Getty Images