Бугун
15
Ўзбек

«Хетафе» Сория билан шартномани узайтирди

Футбол
3 июн, 18:00
Давид клуб сафида 2018 йилдан бери тўп тепиб келади.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
«Хетафе» Сория билан шартномани узайтирди
Фото: Getty Images

«Хетафе» дарвозабон Давид Сория билан шартномани узайтирганини эълон қилди.

Қайд этилишича, клуб испаниялик 33 ёшли кипер билан 2030 йилгача битим имзолаган.

Давид 2018 йилда жамоа сафига келиб қўшилган. Шундан бери «Хетафе» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Якунланган мавсумда Сория Испания чемпионатида 38 та ўйинда майдонга тушиб, 38 марта ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборди. Шунингдек, 12 та баҳсда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

«Хетафе» эса Ла Лигада мавсумни 7-поғонада якунлади ва келаси мавсумда Конференциялар лигаси саралашида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Хетафе Хетафе
Бугунги янгиликлар