«Спортинг» ҳужумчиси Луис Суарес фаолиятини «Фенербаҳче»да давом эттиришга яқин турибди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Колумбиялик 28 ёшли футболчи «сариқ канарейкалар» билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди.
Аммо унинг трансфери клубдаги президентлик сайловлари натижаларига ҳамда томонлар келишган трансфер суммасига боғлиқ бўлади.
Якунланган мавсумда Суарес барча турнирларда 53 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 38 та гол ва 9 та голли узатма ёздириб қўйди.
«Фенербаҳче» эса Туркия Суперлигасида иккинчи ўринни эгаллади ва келаси мавсумда Чемпионлар лигаси саралашида иштирок этади.