Испаниялик мутахассис Алваро Арбелоа фаолиятини Германияда давом эттириши мумкин.
Bild нашри хабарига кўра, мураббийнинг хизматларини «Байер»га таклиф қилишган.
Леверкузен клуби янги мавсум олдидан мураббий изламоқда. Бу борада бир нечта номзодлар билан ҳам музокара ўтказган эди.
Бироқ «доришунослар» Арбелоа номзоди бўйича бир қарорга келмаган. Аммо клуб шорт-листидан ўрин олган.
Эслатиб ўтамиз, Алваро январ ойидан бери «Реал»ни бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида жамоа Ла Лигада иккинчи ўринни эгаллади. «Байер» эса Бундеслигада мавсумни 6-поғонада якунлади.