«Пахтакор» ҳимоячиси Шаҳзод Азмиддинов фаолиятини Кувайтда давом эттиради.
25 ёшли футболчи «Ас Салмия» клуби томонидан таништирилди.
Келишув тафсилотлари ва шартнома муддати маълум қилинмади.
Маълумот учун, «Ас Салмия» Кувайт чемпионатида 23 ўйинда 37 очко тўплаб, 5-ўринни эгаллаб турибди.
Азмиддинов мавсумнинг биринчи қисмида Суперлигада атиги 3 та баҳсда майдонга тушиб, 1 та гол урганди.
