Бугун
1
Ўзбек

Ямал ЖЧ-2026 финали олдидан ҳиссиётларга бой пост қолдирди

Футбол
19 июл, 14:40
Испания вингери болаликдаги суратини «Сизлар ва кўчалар учун» деган ёзув билан улашди.
Ямал ЖЧ-2026 финали олдидан ҳиссиётларга бой пост қолдирди
Foto: Getty Images
19.07.2026 AET Жаҳон чемпионати Испания Испания 1 : 0 Аргентина Аргентина

Испания миллий жамоаси вингери Ламин Ямал ЖЧ-2026 финали бошланишидан бир неча соат олдин ижтимоий тармоқларда рамзий пост эълон қилди.

19 ёшли футболчи болалик даврида тушган суратини жойлаштирди. Унда Ямал қишки кийимда ва спорт сумкаси билан тасвирланган.

Суратга футболчи қуйидаги изоҳни қолдирди:

«Сизлар ва кўчалар учун».

Ямалнинг ушбу пости мухлислар томонидан финал олдидан мотивацион мурожаат сифатида қабул қилинмоқда. Ёш футболчи ЖЧ-2026 давомида Испания миллий жамоасининг асосий етакчиларидан бири бўлиб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 финалида Испания ва Аргентина миллий жамоалари ўзаро тўқнаш келади. Ҳал қилувчи баҳс АҚШнинг Ню-Жерси штатидаги «МetLifе» стадионида бўлиб ўтади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Испания Испания
  • Аргентина Аргентина
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар