Немис мутахассиси Юрген Клопп Германия миллий жамоаси бош мураббийи этиб тайинланганини тасдиқлади.
«Буни расман эълон қилиш вақтига унчалик ҳам узоқ қолмади. Идеал ҳолатда бу яқин бир неча кун ичида содир бўлади», — деди Клопп. Унинг сўзларини Фабрицио Романо Маgenta TV'га таяниб келтирди.
Аввалроқ ОАВда 59 ёшли мутахассис 24 июл куни Франкфурт шаҳрида Германия футбол иттифоқи билан шартнома имзолаши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Келишув 2030 йилги жаҳон чемпионатига қадар амал қилиши кутилмоқда.
Клопп 2025 йилдан буён Ред Булл компаниясида халқаро футбол алоқалари бўйича директор лавозимида ишлаб келмоқда. Унинг ушбу ташкилот билан амалдаги шартномаси 2029 йил охиригача мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, Юрген Клопп 2015–2024 йиллар давомида Англиянинг «Ливерпул» клубини бошқариб, жамоа билан УEФА Чемпионлар лигаси, Англия Премер-лигаси ва бошқа нуфузли совринларни қўлга киритган.