«Милан» вингери Рафаэл Леау фаолиятини «Галатасарой»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Даниэле Лонго хабар берди.
Аввлроқ португалиялик 26 ёшли футболчи ёзда Италия клубини тарк этишини маълум қилганди.
Манба берган хабарга кўра, Туркия жамоаси футболчига йиллик 8 миллион евро маош ва яна 2 миллион евро бонус кўзда тутилган шартнома таклиф қилмоқда.
Италияликлар эса ушбу трансфер учун тахминан 60 миллион евро талаб қилади.
Якунланган мавсумда у «россонерилар» сафида барча турнирларда 31 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг айни пайтдаги бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил қилади.