«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттириши мумкин.
Журналист Экрем Конурнинг хабар беришича, унга «Галатасарой» жамоаси жиддий қизиқмоқда.
Манбага кўра, ўтган мавсумни «Барселона»да ижара асосида ўтказган Рэшфорд «Галатасарой»нинг нишонига тушган.
Бироқ футболчи Каталония клубида қолишни истамоқда. Аммо футболчининг трансфер баҳоси сабаб келишув амалга ошмаслиги ҳам мумкин.
Аввалроқ «Барселона» Маркуснинг трансферини тўлиқ сотиб олиш учун «МЮ»га 12,5 миллион евро таклиф қилиши мумкинлиги хабар қилинганди.
Якунланган мавсумда Рэшфорд «Барселона» таркибида 49 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 14 марта ишғол қилди ва 14 та голли узатмага муаллифлик қилди.