Live
1
Ўзбек

Иниго Перес — «Вилярреал» бош мураббийи

Футбол
1 июн, 08:35
«Райо Валекано» билан ЕКЛ финалигача борган ёш мутахассис энди Ла Лигада 3-ўринни эгаллаган жамоани бошқаради.
Иниго Перес — «Вилярреал» бош мураббийи
Foto: Villarreal CF

38 ёшли Иниго Перес «Вилярреал» бош мураббийи этиб тайинланди.

Испаниялик мутахассис янги жамоаси билан 2029 йил ёзигача мўлжалланган шартнома имзолади. У «сариқ сувости кемаси» бошқарувида Марселино Торалнинг ўрнини эгаллади.

Иниго 2024 йил февралдан бери «Райо Валекано»ни бошқараётганди. Унинг қўл остида Мадрид клуби якунланган мавсумда Конференциялар лигасида финалгача бориб, «Кристал Пэлас»га (0:1) имкониятни бой берди.

Умумий ҳисобда Перес «Райо Валекано» устози сифатида 113 ўйин ўтказган: 44 ғалаба, 33 дуранг ва 36 мағлубият.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Вильярреал Вильярреал
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар