Бу ҳақда ФИФА матбуот хизмати ташкилот расмий сайти орқали хабар берди. Миллий мадҳиялар аввалгидек марказий секторлар қаршисида эмас, 360 градус ҳосил қилган ҳолда майдон марказига қараб, юзма-юз ҳолатда саф тортишади. Ҳар бир жамоа ярмида катта миллий байроқлар акс эттирилади.
Шунингдек, мадҳия ижро этилаётганда марказий доирада нафақат асосий таркиб футболчилари, балки захира аъзолари ҳам елкама-елка туриб, жараёнда иштирок этади.
ФИФА бундай ўзгаришлардан асосий мақсад, стадионнинг исталган қисмидаги мухлис жараённи қулай равишда томоша қилиши, барча иштирокчилар ҳис-туйғулари, эмоционал ҳолатини янада кучли ўтишини таъминлаш ҳисобланади.
Мадҳиялар янги форматда ижро этилгандан сўнг, ўйин олдидаги қолган маросимлар анъанавий кўринишда бажарилади: кўришиш ва асосий таркибларининг жамоавий сурати, сардорлар иштирокидаги кичик қуръа жараёни.
Бундан ташқари, ўйин олдидаги маросим янги элементлар, жумладан, рангли тутун ёки пиротехника билан бойитилиши кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ FIFА ЖЧ-2026 баҳсларига сув солинган пластик идишларни олиб киришни тақиқланиши ҳақида хабар берганди.