Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Элдор Шомуродов Жаҳон чемпионатига йўлланма қўлга киритиш унинг футболчилик фаолиятидаги энг катта орзуларидан бири бўлганини айтди.
«Бу ҳаётимдаги энг катта орзуларимдан бири эди. Футболчилик фаолиятимдаги энг катта орзуим Ўзбекистон миллий жамоаси билан Жаҳон чемпионатида қатнашиш эди. Мана шу мақсад амалга ошгач, футболдаги ҳаётим давомида ўйлаган барча нарсалар кўз олдимдан ўтди», — деди Шомуродов ЎФА медиа хизматига берган интервюсида.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионати финал босқичига йўлланма олди. Вакилларимиз 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида Португалия, Конго ва Колумбия миллий жамоаларига қарши майдонга тушади.