Франция миллий жамоаси бош мураббийи Диде Дешам 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан кейинги фаолияти ҳақида фикр билдирди.
Аввалроқ тажрибали мутахассис мундиал якунланганидан сўнг миллий жамоадаги лавозимини тарк этиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
«Мендан кейин нима қилишим ҳақида сўраманг, чунки ўзим ҳам билмайман. Аммо ҳар қандай ҳолатда ҳаммаси яхши бўлади. Франция миллий жамоаси 25 йил давомида профессионал фаолиятимга бошқа ҳар қандай нарсадан кўра кўпроқ таъсир кўрсатди. Шундан 11 йилини футболчи, 14 йилини мураббий сифатида ўтказдим. Бу ҳаётимдаги энг яхши воқеа бўлди. Бундан яхшироғини топишимга шубҳа қиламан. Аммо ким билади...», — деди Дешам FIFА расмий сайтига.
Эслатиб ўтамиз, Диде Дешам бошқарувидаги Франция миллий жамоаси 2018 йилги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.
Маълумот учун, мутахассис 2012 йилдан буён Франция миллий жамоасини бошқариб келмоқда.